Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2 кун ичида: она қизига пичоқ билан жароҳат етказди, келин қайнонасига пичоқ урди, ота пичоқ билан ўғлини ўлдирди
Наманган вилоятида учта пичоқбозлик ҳолати юз берди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотларига кўра, 13 август куни Наманган шаҳрида яшовчи Ш.В. уйда, оилавий жанжал пайтида қайнонаси М.Ю.га пичоқ билан зарба берган.
Натижада М.Ю. касалхонага ётқизилган, Ш.В. эса қўлга олинган.
Иккинчи воқеа шу йилнинг 14 августида яна Наманган шаҳрида содир бўлди.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Б.Ж. оилавий жанжал пайтида маст ҳолатида ўз ўғлига пичоқ билан зарба берган.
Афсуски, олган жароҳатлари туфайли ўғил касалхонада вафот этди.
Учинчи ҳодиса.
Хабар қилинишича, 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро М.М. оилавий жанжал пайтида қизи З.О.нинг қорнига пичоқ билан урган.
Натижада, З.О. жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди, онаси М.М. қўлга олинди.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
08:35 / 20.04.2026
26 минг доллар эвазига Ҳажга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
21:00 / 28.03.2026