Спорт | 09:27 / 15.08.2018
2794
2 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳри ва Шаҳрихон туманидаги спортга ихтисослашган мактаб-интернатлари илк ўқувчиларини қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли қарорига асосан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфида фаолият кўрсатиб келган футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида Андижон шаҳри ҳамда Шаҳрихон туманларида спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ташкил этилди. 

2018-2019 ўқув йили учун Андижон ва Шаҳрихон спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари 2017-2018 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган умумтаълим мактаблари ўқувчиларини танлов асосида қуйидаги спорт турлари бўйича ўқишга қабул қилади.  

Андижон шаҳар спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Спорт турлари:

1. Стол тенниси                  

2. Сузиш                   

3. Чим устида хоккей.

Манзил: Андижон шаҳри, Бобуршох кўча 2-уй (собиқ Андижон шаҳар футбол лицейи).

Мурожаат учун телефонлар:

+99891-603-13-23,+99890-211-08-07,+99890-253-54-95

Шаҳрихон тумани спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Спорт турлари:

1. Стол тенниси                  

2. Дюздо

3. Бокс           

4. Волейбол.

Манзил: Шаҳрихон тумани, Шодлик кўча 2-уй (собиқ Шаҳрихон тумани
33-футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати)

Мурожаат учун телефонлар:

342-10-93,  342-10-79, +99894-380-42-12,  +99893-780-68-33

Ҳужжатлар 2018 йил 20 август кунига қадар мактаб-интернатларида ташкил этилган қабул комиссиялари томонидан қабул қилинади.  

Спортга ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга қабул қилинган ўқувчилар бепул ётоқхона ва 4 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.  Машғулотлар замонавий спорт иншоотларида малакали мураббийлар томонидан олиб борилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид