Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада божхоначилар метан баллони ичига яширилган телефонларни фош қилишди
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда республикамизга қўл телефонларини яширинча олиб киришнинг антиқа усули фош қилинди.
Фарғона тумани Водил қишлоғидаги чегарадош ҳудудда фуқаро Ё.Д. бошқарувида ҳаракатланаётган “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида ёқилғи метан баллони ичига 428 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.
Хорижда ишлаб чиқарилган, қайта сотиш мақсадида республикамизга олиб кирилаётган 8 турдаги мазкур телефонларнинг умумий қиймати 33 миллион сўмдан ошар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, қўшни давлатлардан телефон аппарати, шу жумладан қўл телефонларини божхона тўловларини тўламай, 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтилиши мумкин.
Мавзуга оид
17:55 / 03.07.2026
Фарғонада қалбаки хорижий паспорт тайёрлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026