Жамият | 10:39 / 15.08.2018
7755
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туманларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Наманган вилояти бошқармаси вакиллари Уйчи туманида аҳоли билан учрашув ўтказди. Очиқ мулоқот тумандаги Пастгузар МФЙда ташкил этилиб, йиғилиш давомида фуқаролар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш бўйича ишлаб чиқилган Концепция лойиҳаси, пенсия таъминотига оид қабул қилинган Фармонлар, қарорлар ва қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар тўғрисида маълумотларга эга бўлдилар.

Фуқаролар томонидан берилган – “Боқувчисини йўқотганлик пенсияси кимларга тайинланади?”, “Кимлар пенсияга чиққандан кейин ишласа тўлиқ миқдорда пенсия олади?”, “Икки йил иш стажи бор бўлса, пенсия тайинланадими?” каби фуқаролар ҳамда пенсия ва нафақа олувчиларнинг кўплаб саволларига бошқарма бошлиғи ўринбосари Азизбек Жўрабоев, бўлим бошлиғи Неъматжон Усмонқулов ҳамда бош мутахассис Нодирбек Иминовлар жавоб берди.

Учрашувда муаммоли масалалар муҳокама қилинди. Фуқаролар ўзларининг қизиқтирган ўнлаб саволларига жавоб олдилар, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар бўйича Пенсия жамғармасининг масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Пастгузар МФЙ, Фидокор кўчаси 48-уйда яшовчи 2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бўлган шахс Бахтиёр Мирзабоевни Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан табриклаб, уларга яратилаётган қулайликлар ҳақида суҳбатлашилди.

Мана шундай тадбирлар белгиланган режа асосида вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.

Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ
мухбири

Мавзуга оид