Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотогалерея: Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади
Индонезияда старт олаётган Осиё ўйинларининг расмий очилиш маросимига икки кун қолганда Ўзбекистон делегацияси аъзолари навбатдаги расмий тадбир – иштирокчи мамлакатларнинг байроқларини кўтариш маросимида қатнашди.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур тадбирда қўмита бош котиби Жасур Матчанов бошчилигидаги делагация вакиллари, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди. Мадҳия садолари остида давлат байроғи кўтарилди.

Энди Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи ҳам ҳилпираб турибди. Маросим давомида, шунингдек, Филиппин, Ливан, Покистон ва Бутан байроқлари ҳам кўтарилди.
Тадбир якунида Олимпия шаҳарчаси мери Юни Каркита делегациялар раҳбарларига эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Жасур Матчанов ҳам Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан мезбонларга аталган эсдалик совғасини туҳфа қилди.







Мавзуга оид
22:44 / 14.12.2025
Ўзбекистон пара спортчилари ёшлар Пара Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
19:25 / 03.11.2025
Осиё ёшлар ўйинларининг совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланди
22:14 / 31.10.2025
Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади
18:16 / 31.10.2025