20:52 / 16.08.2018
5401

«МАИ» авиакомпанияси илгариги тартибда ишлашда давом этмоқда

Фото: UzReport

«Махсус авиация ишлари» авиакомпанияси илгаригидек тартибда ишлашда давом этмоқда, деб маълум қилди «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Kun.uz мухбирига.

Маълум қилинишича, президент Шавкат Мирзиёев «МАИ» инфратузилмасидаги «Сергели» аэродромини ҳудуди билан Тошкент шаҳар ҳокимлигига бериш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. Авиакомпания базаси ўрнида «Саноат парки» кичик саноат зонаси барпо этилади. 

«МАИ» авиакомпанияси Тошкент халқаро аэропортига кўчиб ўтади. Авиакомпанияни ёпиш масаласи кўтарилмаган. Компания ишлашда давом этади», – деб маълум қилган Миллий авиакомпаниядагилар Kun.uz мухбирига.

«МАИ» Миллий авикомпания бўлинмаси бўлиб, қишлоқ хўжалиги, транспорт, йўловчилар учун мўлжалланган Ан-2 самолётлари ҳамда  «Нукус», «Урганч», «Қарши», «Бухоро», «Наманган» аэропортлари ва «Сергели» аэродромида Ми-8МТВ-1 вертолётлари паркига эга. Компания ўтган йили ташкил этилганлигининг 20 йиллигини нишонлади.

Top