Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва туманларининг инвестиция паспортлари ишлаб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
а) бизнес юритиш учун энг мақбул шарт-шароитлар ва қулай инвестиция муҳитини яратиш, туманлар кесимида Тошкент шаҳрининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишни таъминлаш учун зарур ташкилий тадбирларни амалга ошириш мақсадида туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
тегишли ҳудудларда мавжуд имконият ва шароитларни акс эттиришни назарда тутадиган Тошкент шаҳри ва туманларнинг инвестиция паспортларини;
инвестиция жараёнларини бошқаришнинг асосий мақсадларини, устувор тармоқларни ривожлантириш чораларини, маданий ва ижтимоий объектлар ҳамда атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини сақлаш билан боғлиқ чекловларни белгилайдиган Тошкент шаҳрида ҳудудлар кесимида инвестиция муҳитини ривожлантириш концепциясини, шунингдек, концепциянинг натижадорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни;
масъул шахслар ва молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда инвесторларни аэропортлар, вокзаллар, ташриф буюриш объектларида кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш, уларни зарур транспорт ва техника воситалари билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқади;
б) Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналари фаолиятини жадаллаштириш, бўш турган ер участкаларидан мақбул тарзда фойдаланиш, улар негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича, зарур ҳолларда Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳри Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманларига туташ ҳудудларида Тошкент шаҳрининг янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун ҳар бирининг майдони 20 гектардан кам бўлмаган ер участкалари ажратишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади;
в) бир ой муддатда Тошкент шаҳар ва туманлари ҳокимларининг, шунингдек, улар ўринбосарларининг салоҳиятли инвесторларни жалб этиш, хорижий ҳамкорларга инвестиция салоҳияти ва бизнес юритиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни етказиш учун учрашув ва музокаралар, шу жумладан, хорижий мамлакатларга сафарларнинг календарь режасини ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
19:48 / 03.07.2026
«Уйим реновацияга тушса нима бўлади?» – Энг долзарб саволларга жавоблар
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026