Жаҳон | 19:20 / 16.08.2018
5201
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг адвокати АҚШ махсус прокурорига таҳдид қилди

Фото: REUTERS

АҚШ президентининг адвокати Рудольф Жулиани 2016 йилда Қўшма Штатлардаги президентлик сайловларига Россиянинг аралашуви бўйича ишни олиб бораётган АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллерга суриштирув ишлари чўзилиб кетадиган бўлса, бунга жавоб бериши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Жулиани Американинг MSNBC телеканали эфирида айтиб ўтди.

«Агар у «Россия иши»ни икки ёки уч ҳафта ичида якунламайдиган бўлса, биз уни худди бир тонна ғишт сингари ер билан бир қилиб ташлаймиз», - дея айтиб ўтди АҚШ президентининг адвокати.

13 август куни Рудольф Жулиани махсус прокурор Мюллер Трампни «Россия иши» бўйича шу ҳафта сўроқ қилиш ҳақида бир қарорга келиши борасида айтиб ўтганди. Бундан ташқари, Трампнинг адвокати хабар беришича, Мюллер 1 сентябрга қадар АҚШда бўлиб ўтган сайловларга Россиянинг аралашуви билан боғлиқ суриштирувни якунлаши ҳақида билдирган.

Россия Америка сайлов жараёнига аралашувини рад этмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид