Жаҳон | 19:39 / 16.08.2018
24676
1 дақиқада ўқилади

«Ўз қонига ғарқ бўлади». Украинада Россияни огоҳлантиришди

Фото: Sergei Karazy/Reuters

Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудлар ва ички кўчиб ўтган шахслар масалалари бўйича вазир ўринбосари Юрий Гримчакнинг маълум қилишича, Украина армиясининг икки йил аввалгига қараганда анча яхшироқ ҳолатга эга бўлиб турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» унинг «Апостроф» нашрига берган интервьюсига таянган ҳолда.

Гримчакнинг эслатишича, икки йил аввал Россия томонининг «ҳужуми», у Украинанинг кўп сонли йўқотишларига олиб келиши ҳақида гапирганди.

«Ўшанда мен улар бизнинг ва ўзининг қонида ғарқ бўлиши ҳақида айтгандим. Бугун менинг фикримча, ҳужум юз берадиган бўлса, улар ўз қонида ғарқ бўлиб кетади», - дея маълум қилди Гримчак.

Унинг таъкидлашича, Киев армиясида «жуда кўп нарсалар ўзгарди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик генерал Россия билан барча алоқаларни узишга чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид