Жамият | 10:35 / 16.08.2018
8546
2 дақиқада ўқилади

Вақф қилинган китоблар Самарқанд вилоятидаги масжидларга етказилди 

Жорий йилнинг 13-14 август кунлари «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Самарқанд вилоятининг Пайариқ ва Пастдарғом туманларидаги 36 та масжидга жами ҳисобда 40 млн сўмлик 1260 та китоб етказиб берилди. Бу ҳақда «Вақф» фонди Матбуот хизмати хабар бермоқда

Фото: vaqf.uz

Масжидларнинг ҳар бирига «Қуръони карим», шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб, «Одоблар хазинаси» тўплами, «Ислом тарихи» тўплами, «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан 7 та жуз, «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга содиқ Муҳаммад содиқ», «Зикр аҳлидан сўранг» китобининг 7-қисми, «Олтин силсила» 4, 6-жузи, «Иймон«, «Очиқ хат» китоблари, шу билан бирга масжид аҳли учун керакли деб ҳисобланган «Ўкинма», «Енгил амаллар», «Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар», «Дунё ва дин одоби», «Тил офатлари», «Умрнинг бир лаҳзаси», «Бахтли ҳаёт сари», «Ғийбат ўзи нима?», «Муаллими соний», «Мен ҳам намоз ўқийман», каби китоблар Аллоҳ йўлида вақф мулки қилиб берилди.

Фото: vaqf.uz
Фото: vaqf.uz
Фото: vaqf.uz

Эслатиб ўтамиз, тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳозирги кунгача 169 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):
8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Мурожаат учун телефон:

+998909074554 (Шавкатбек)
+998974490456 (Темурбек)

Мавзуга оид