Жисмоний тарбия институти қошидаги марказ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига берилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига берилган, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида унинг филиаллари ташкил қилинган.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
давлат мактабгача таълим муассасалари жисмоний тарбия инструкторлари, умумтаълим мактаблари ва академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрларни, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар кадрларини, инструктор-методистлари ва тренерларини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий- ахлоқий савиясини ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш;
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш;
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
Мавзуга оид
14:36 / 07.11.2024
Таълим муассасалари ўқув дастурига ўқотар қуроллар тактик-техник тавсифлари амалий машғулотлари киритилади
20:22 / 21.10.2024
Енгил касалликларни дори билан даволашга ўрганиб қолишнинг олди олинади
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
20:31 / 20.09.2024