6 ой давомида нечта ёнғин содир бўлгани айтилди
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши бошқаруви ҳамда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида аҳоли тураржойларида, маиший хизмат кўрсатиш иншоотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, бу борада фуқароларнинг ҳушёрлигини оширишга қаратилган маърифий тарғибот ишлари кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратиляпти.
“Ўзтрансгаз” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институтида “Тилсиз ёвга” қарши биргаликда курашамиз” мавзуида ўтказилаётган республика илмий-амалий семинарида ҳам айни шу масалалар кенг муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати тизимидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти бўйича атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Йиғилишда таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган олти ойида юртимизда 5 минг 772та ёнғин содир бўлган. Тан жароҳати олганлар эса икки юз нафар кишидан иборат. Энг ачинарлиси, 74 нафар фуқаро оламдан ўтган. Бугунги кунда ёнғинларнинг 70 фоизи аҳоли яшаш жойларида, хонадонларда содир бўлмоқда. Амалиётлар шуни кўрсатадики, асосий ҳалокатлар ва тан жароҳатлари носоз ва қўлбола газ қурилмалари, яроқсиз электр мосламалари туфайли ва иситиш ускуналаридан хавфсизлик қоидаларига риоя этмасдан фойдаланиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб ҳушёрликни йўқотиш оқибатида юзага келган.
Ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳамжиҳатликда ёнғиннинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, газ, электр энергияси, иситиш ускуналаридан фойдаланишда қатъий қоидаларга риоя қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:19 / 10.09.2024
Тошкент вилоятидаги бўёқ заводида юз берган ёнғин қарийб 4,5 соатда тўлиқ ўчирилди
19:00 / 19.08.2024
Газлидаги компрессор станциясини куз-қишга тайёрлаш доирасида газ турбинали двигателлар ўрнатилди
17:00 / 13.07.2024