Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда гаровда ютқазган «Барселона» фанати «Реал» мухлисини ўлдириб қўйган
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида баҳсда пул ютқазиб қўйган «Барселона» фанати «Реал» мухлисини бўғиб ўлдирган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг «Постда» нашрида хабар қилинган.
Маълум қилинишича, мухлислар ўтган мавсумда Чемпионлар лигасида қайси жамоа ғолиб бўлиши бўйича гаров ўйнашганди. Натижада «Реал» мухлиси 600 доллар тикилган гаровда ютиб чиққан. Аммо «Барселона» мухлиси пулни тўлиқ тўлай олмаган. Гаровда ютган эса пулни қистайвергач, ундан қутулиш учун «Барселона» мухлиси уни бўғиб ўлдиришга қарор қилган.
Бу мухлис қотиллик содир этишда айбдор деб топилиб, 18 йилга қамалган.
Мавзуга оид
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
08:21 / 25.06.2026