Австрия ТИВ раҳбарига Путинни ўз тўйига чақиргани учун истеъфога чиқиш таклиф этилди
Европарламентнинг Австриядан аъзоси, «Яшиллар - Европа эркин иттифоқи» фракциясидан депутат Мишель Реймон Австрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Карин Кнайсслдан Россия президенти Владимир Путинни ўз тўйига таклиф қилганлиги сабабли истеъфога чиқишни сўради. Бу сиёсатчи твиттерда ёзган.
Реймоннинг фикрича, Россия президентининг Австриядаги юқори мартабали амалдорнинг тўйига таклиф қилиниши мамлакат обрўсига ташқи сиёсий зарар етказиши мумкин.
«Феруза-кўк (коалицион) ҳукумат Россия режимининг Европа иттифоқидаги узатилган қўли сифатида қабул қилинади ва мамлакатимизнинг обрўсига ёмон таъсир қилади. Бу нафақат Австриянинг, балки Европанинг муаммоси. Бунинг учун ташқи ишлар вазири [Карин] Кнайссль жавоб беради ҳамда Австрияга зарар етказилишининг олдини олиш учун зудлик билан истеъфога чиқиши керак. Агар у ўз ихтиёри билан бу ишни қилмаса, федерал канцлер президентга уни ишдан бўшатилиши ҳақида бугун таклиф билан чиқиши керак», - деб ёзади Реймон.
Унинг сўзларига кўра, Австрия ташқи ишлар вазирининг тўйи биринчи навбатда шахсий байрамдир, шунинг учун бу воқеа Австриянинг ташқи сиёсатига таъсир кўрсатмаслиги керак.