Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg таҳлилчилари иқтисодиёти энг «нозик» давлатларни маълум қилишди
Фото: Фото: Murad Sezer / Reuters
Bloomberg иқтисодчилари Зиад Дауд ва Том Орлик «турк модели» бўйича молиявий муаммоларга дуч келиши мумкин бўлган беш мамлакат номини маълум қилишди.
Ушбу рўйхатни АҚШ долларига нисбатан миллий валютаси инқирозга учраган ва қатор муаммоларга дучор бўлган Туркяи бошқармоқда.
Муаллифларнинг қайд этишларича, бугунги кунда Аргентина, Колумбия, ЖАР ва Мексикада «кескин бўлмаса-да, Туркиядаги каби симптомлар кузатилмоқда».
«Нозик бешлик» (Fragile Five) атамаси илк бор 2013 йилда Morgan Stanley таҳлилчилари томонидан қўлланилган: улар ўша даврда курси ошиб бораётган долларга нисбатан қалтис вазиятда бўлган Бразилия, Индонезия, ЖАР, Ҳиндистон ва Туркия валюталарига шундай таъриф беришган. Шундан кейин турли экспертлар ҳар хил кўрсаткичлар бўйича ўзларининг «нозик бешлик»ларини тузишган.
Иқтисодиёти ҳажми жиҳатидан жаҳонда 13-ўринда турувчи Туркияни жорий ойда молиявий инқироз қамраб олди. Турк лирасининг долларга нисбатан курси 20%га, йил бошидан буён эса қарийб 40%га тушиб кетди.
Мавзуга оид
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
19:17 / 07.12.2025