Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг 10та шаҳри яшаш учун энг қулай масканлар рўйхатига киритилди
Фото: Flickr
The Economist нашри яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу сафар Австрия пойтахти Вена Мельбурнни ортда қолдириб, биринчиликни эгаллади. Хитойнинг 10та шаҳри ҳам бу рўйхатда қайд этилган, дея хабар қилади “Жэньминь жибао”.
Вена ҳамда Мельбурн соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма бўйича 100 баллдан тўплашди. Вена шаҳрининг ғалаба қозонишига у ерда терактлар сони, жиноятчиликнинг кескин камайгани бўлди. Биринчи ўнталикдан Осака, Калгари, Сидней, Ванкувер, Торонто, Токио, Копенгаген ва Аделаида шаҳарлари жой олди.
Хитой шаҳарларидан рўйхатга Сянган (35-ўрин), Тайбей (58-ўрин) Сужоу (74-ўрин), Пекин (75-ўрин), Тянзин (77-ўрин), Шанхай (81-ўрин) ҳам киритилган.
Рейтинг учун жами 140та шаҳар маданият, атроф-муҳит, таълим, инфратузилма, соғлиқни сақлаш, барқарорлик мезонлари бўйича сараланди.
Мавзуга оид
07:36
Қайси давлатларда аҳоли пойтахтда жамланган? (Харита)
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026