Жаҳон | 22:05 / 17.08.2018
5075
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик 3 кун ичида 43 метрлик шарф тўқиди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти, Райимбек туманида яшовчи Нурлан Жартибеков 3 кун, яъни 72 соат ичида эни 30 см, узунлиги 43 метр келадиган шарф тўқиди.

Қозоғистон рекордлар китобига рекордларни қайд қилиш департаменти директори Бакитжан Тастулеков Нурланга Қозоғистон рекордлар китоби — КинЭС-2018’га 72 соат давомида тинимсиз тўқиган киши сифатида киритилгани ҳақидаги сертификатни топширган.

“Ота-онамнинг айтишича, мен 5 ёшимдан бошлаб тўқийман. Кўпчиликка бу эркаклар иши эмасдек туюлиши мумкин, бироқ асосийси бу менга ёқади. Мен аввалроқ кўзи юмуқ ҳолда тўқиш бўйича Қозоғистон рекордини ўрнатгандим, энди эса 3 кун тўхтовсиз тўқиб, яна бир рекордни ўрнатдим”, деб айтган Жартибеков.

Рекордчи аввалроқ Бразилияда ўрнатилган жаҳон рекордини янгилаган бўлиши ҳам мумкинлиги айтилмоқда. Унга кўра, бразилиялик эркак 64 соат давомида тўхтовсиз тўқиган.

Мавзуга оид