Ўзбекистон | 20:39 / 17.08.2018
3393
2 дақиқада ўқилади

Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестициялар жалб этилади

Фото: Pinterest

Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳмонхона соҳасига қўшимча инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қатор меҳмонхона комплексларидаги давлат активларини инвесторлар томонидан уларни модернизация ва реконструкция қилиш мажбуриятини олган ҳолда оммавий савдоларда сотиш тўғрисида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифига розилик берилди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси балансда турган ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда, объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйишни таъминлайди.

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

потенциал, шу жумладан, хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш ва объектларни сотиб олишга жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрадилар;

объектларни сотиш якунларига кўра ҳар бир объектни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқишда кўмаклашадилар.

Белгилаб қўйилишича:

объектларни сотишда сотиб олиш тўловларини тўлашнинг максимал муддати тўловларни тенг улушлар билан ҳар чоракда тўлаган ҳолда 3 йилни ташкил қилади;

«Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона мажмуасини сотишдан тушадиган маблағлар имзоланган битимга мувофиқ, «Шаҳрисабз юлдузи» меҳмонхона комплексини қуриш учун Польша ҳукумати томонидан ажратилган кредитни қоплашга Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан илгари йўналтирилган суммаларни тўлаш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид