Спорт | 21:03 / 17.08.2018
16577
1 дақиқада ўқилади

Неймарга яна қизиқа бошлаган «Реал» энди 300 миллион евро тўлашга тайёр

Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг «Реал»га ўтиши масаласи яна кун тартибида бўлиб турибди. Sport.es хабарига кўра, «қироллик клуби» 26 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатларини қайтадан бошлаган.

«Қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес «Атлетико»га қарши кечган УЕФА Суперкубогидаги ўйинда имконият бой берилгач (2:4), хавотирга тушган ва Криштиану Роналдунинг ўрнини зудлик билан юқори классдаги ҳужумчи билан тўлдириш борасида қарор қабул қилган.

Албатта, «ПСЖ» ҳамон ўйинчини қўйиб юбориш фикридан қайтмаган, бироқ молиявий фэйр-плей масаласида УЕФАнинг босими парижликларнинг фикрини ўзгартириши мумкинлиги айтилмоқда. Қайд этилишича, «Реал» бразилиялик футболчи трансферига 300 миллион евро йўналтиришга тайёр.

Мавзуга оид