Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки қаватли ҳашаматли уй 2,3 млрд сўм бошланғич нарх билан аукционга қўйилди
Тошкент шаҳрида икки қаватли ҳашаматли уй аукционга қўйилди. Бундан E-ijro Auksion маълумотлари дарак беряпти.
Баҳоланган нархи - 2 342 829 143,00 сўм. Закалат пули миқдори - 117 141 457,15 сўм. Бу нархи 1 млрд сўмдан юқори бўлган кам сонли лотлардан биридир.
Мол-мулк Учтепа туманида жойлашган. Ер участкасининг умумий майдони - 0,06 га. Уйнинг майдони - 361,55 кв.м. Турар-жой биноси 10та хонадан иборат.
Ижро ҳужжатини чиқарган орган номи - жиноят ишлари бўйича суд. Ижро ҳужжатининг санаси - 2017 йилнинг сентябри.
Аукцион 7 сентябрь куни ўтказилади, аризалар 5 сентябрга қадар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 35та хонага эга икки қаватли бино аукционга қўйилганди.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026
Сергелида канализация иншооти атрофидаги сассиқ ҳид бартараф этилади
17:03 / 04.07.2026