Ўзбекистон | 10:21 / 18.08.2018
11155
2 дақиқада ўқилади

Аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли қондиришдаги муаммолар маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси президентининг “Чорвачиликни янада ривожлантириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли қондириш, уларни етиштириш учун мустаҳкам озуқа базасини яратиш каби қатор масалалар ҳал этилмаяпти, хусусан:

биринчидан, чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ажратилган ер майдонларида республикада мавжуд чорва ҳайвонлари бош сонлари учун зарур миқдорлар кўзланган озуқа экинларини илмий асосланган ҳолда жойлаштириш, зарур озуқа маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш тизими етарлича йўлга қўйилмаган;

иккинчидан, мавжуд қорамол зотларини яхшилаш, маҳсулдор ва маҳаллий иқлим шароитларига мос бўлган зотларни яратиш борасида илмий муассасалар ва соҳа вакиллари ўртасида ҳамкорлик талаб даражасида эмас;

учинчидан, чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари зарур техника ва ускуналар билан етарли даражада таъминланмаган;

тўртинчидан, чорва ҳайвонларининг озуқага бўлган талабларини тўлиқ қондириш мақсадида барча турдаги чорва ҳайвонлари учун илмий асосланган меъёр ва рационлар ишлаб чиқишга эътибор берилмаяпти;

бешинчидан, тижорат банкларининг кредит маблағларидан фойдаланишни рағбатлантиришни, хўжаликлар маблағларининг банк ҳисоб-варағига кирим қилинишининг ишончли, қулай ва самарали воситалари жорий этилмаган.

Мавзуга оид