Ўзбекистон | 19:04 / 18.08.2018
6728
3 дақиқада ўқилади

Халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича маълумот берилди

Фото: Pixabay

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан хорижий автоташувчиларни халқаро йўлларда ташиш китобчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона Конвенцияси низомларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва бундай ҳуқуқни тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ташувчи ДБҚ қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги ҳолларда Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин:

а) халқаро йўлларда ташиш (кейинги ўринларда ХЙТ деб аталади) тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятини бажармаслик;

б) қуйидагиларда ифодаланадиган Конвенция низомларининг бир неча бор бузилиши ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилиги талабларига риоя қилмаслик:

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларнинг ноқонуний олиб ўтилишида;

божхона назоратидаги товарларни, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган етказиб бериш жойига етказмасликда, божхона органлари рухсатисиз божхона назоратидаги товарларни бошқа шахсларга бериб юборишда ёки уларни йўқотишда; 

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан божхона органлари томонидан чиқариб юборилишига рухсат берилган товарларнинг ишлатилишида ва (ёки) уларга эгалик қилишда;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатларда халқаро ташувдаги транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетмасликда.

Қуйидаги ҳолларда ҳудудий божхона бошқармалари уч кун муддатда ташувчини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши бўйича ДБҚга таклифлар юборади:

божхона органлари томонидан ХЙТ тартиби бузилганлиги муносабати билан божхона тўловлари ундирилиши бўйича қарор қабул қилинган санадан ўттиз календарь куни ўтгандан сўнг ташувчи томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбурияти бажарилмаганда;

ташувчи ва (ёки) уни ваколатли шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллаш бўйича қарор ёхуд ташувчининг ваколатли шахсига нисбатан жиноий иш бўйича қарор қонуний кучга киргандан сўнг (кейинги ўринларда суд қарорлари деб аталади), агар бундай суд қарорлари ижро этилмаган тақдирда.

Ташувчиларда ДБҚнинг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқи тикланиши мумкин:

а) ушбу ҳуқуқдан маҳрум қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган қуйидаги ҳолларда:

божхона тўловлари тўланиши ёки уларни ундириш мажбуриятининг бажарилиши;

ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигини бузганликда айбдор деб топиш тўғрисидаги суд қарорининг белгиланган тартибда бекор қилиниши;

ташувчи ёки унинг ваколатли шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг ижро этилиши;

б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Конвенция низомларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин бўлган божхона қонунчилигининг бошқа бузилиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги.

Мавзуга оид