Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистоннинг чегаралар бўйича ишчи гуруҳи учрашув ўтказди
Фото: UzReport
2018 йилнинг 10-17 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида Ўзбекистон – Туркманистон Давлат чегараси айрим участкаларида амалга оширилган қўшма дала топографик-геодезия ишларининг натижалари кўриб чиқилди ва уларни давом эттириш юзасидан келишувга эришилган.
Қайд этилишича, музокаралар якунида Баённома имзоланди.
Мавзуга оид
20:50 / 17.04.2026
Россия чегарачилари телефон, ноутбук ва бошқа гаджетларни текшириш ҳуқуқига эга бўлди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026