Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар Тошкентдаги лойиҳаларга инвестиция киритиши мумкин бўлади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Тошкент ҳокимлигига Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳаларига аҳолининг бўш маблағларини қимматли қоғозларни чиқариш орқали жалб этишга рухсат берилди.
“Тошкент шаҳар ҳокимига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан маъқулланган ёки ишлаб чиқилган рентабелли инвестиция лойиҳаларига аҳолининг бўш маблағларини Тошкент шаҳрининг облигациялари ёки янги ташкил этилаётган хўжалик жамиятлари акциялари шаклида қимматли қоғозларни чиқариш орқали жалб этишга рухсат берилсин”, - дейилади ҳужжатда.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар ҳокимига қимматли қоғозларни чиқариш ҳамда жойлаштиришда кўмаклашади.
Мавзуга оид
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
22:48 / 28.06.2026
Тошкентда “свет” ўчиши оқибатида аттракционда қолиб кетган одамлар тушириб олинди
21:23 / 28.06.2026