Ўзбекистон | 15:40 / 19.08.2018
16761
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вакиллари Москвада «Толибон» ҳаракати билан муҳокамага қўшилиши мумкин

Фото: REUTERS

«Толибон» ҳаракатининг Қатардаги расмий ваколатхонаси вакиллари жорий йил 4 сентябрь куни Москвага ташриф буюриши кутилмоқда. 

Қобулдаги аноним манбанинг ахборотига кўра, ваколатхона бошлиғи Муҳаммад Аббос Станикзайнинг Москва ташрифи тасдиқланган. Ташкил этилаётган саммитда Россия вакилларидан ташқари, Хитой, Покистон, Эрон, Афғонистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилмоқда. 

Учрашувда Афғонистон масаласи атрофлича кўриб чиқилиши айтилмоқда. 16 июль куни Путиннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Замир Кабулов кутилаётган саммитга қадар ҳаракат вакиллари Москвага таклиф этилиши ҳақида айтганди.

Икки ҳафта аввал Тошкентга ташриф буюрган ҳаракат вакиллари ҳанузгача учрашув натижалари бўйича изоҳ бермади. Шундан сўнг,  «Толибон» расмийлари Индонезияга жўнаб кетганди.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид