Ҳазм қилиш жараёнини яхшилайдиган 7 маҳсулот
Ушбу 7 маҳсулот пребиотик ҳисобланади. Улар ичак микрофлорасини яхшилаб, қулай овқат ҳазм қилишга ёрдам беради ва узоқ муддатли натижага эга. Демак, нималар саломатлик маҳсулотлари экан?
Грек ёнғоғи
Улар нордон сут бактериялари ўсишини ривожлантириб, патоген микрофлорани ўлдиради. Агар кунига ярим финжон ёнғоқ истеъмол қилинса, йўғон ичакни тузатадиган ёғ кислоталари миқдори ортади.
Қора шоколад
Агар шоколад таркибидаги какао 70 фоиздан юқори бўлса, билингки, бу ҳақиқий фойда. Маҳсулот ичак саломатлигига жавоб берадиган фойдали бактериялар сонини оширади.
Пиёзнинг ҳар қандай тури
Бу сабзавотни ҳамма ҳам яхши кўрмайди. Уларни йил бўйи топиш мумкин. Пиёзнинг ҳар қандай тури инулин манбаи саналади.
Сули
Ғаройиб маҳсулот. Ахир бежиз тонгни сулидан бошлаш – яхши одат дейишмайди. Унда ингичка ичак ҳазм қила олмайдиган чидамли крахмал мавжуд. Бироқ йўғон ичакка тушганида у ферментлашади ва орган фаолиятини яхшилайди. Яна бундай бўтқа онкологик касалликлар ривожланишининг олдини олади.
Қизил ясмиқ
Бу ҳам чидамли крахмал манбаидир. Ёрмани тайёрлаш осон ва тез – бор-йўғи 15дақиқа талаб этилади.
Жўхори
Бу сабзавот ҳам аввалгилари каби айнан шундай крахмалга эга. Тўғри, бир маслаҳат бор: жўхорини қайноқ ҳолда истеъмол қилмаган маъқул. Совигани эса ўзида кўпроқ фойдали моддаларни сақлайди.
Олма
Бу маҳсулот борасида айтиладиган нарсанинг ўзи ҳам йўқ. Унинг таркибида ичаклар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатадиган пектин моддаси мавжуд.
Мавзуга оид
15:19
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
16:09 / 04.11.2024