Жаҳон | 21:10 / 20.08.2018
10536
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон президенти дастхати сотувга қўйилди

Фото: aif.ru

Олмаоталиклардан бири интернетда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг дастхати сотилиши ҳақидаги эълонни жойлаштирди. Назарбоев 1997 йилда ўз имзосини қўйган бир варақ қоғоз учун 350 минг танга, яъни минг долларга яқин пул сўралган.

Эълонда таъкидланишича, Назарбоев бу дастхатни 1997 йилда Олмаотага ташрифи вақтида дўконлардан бирига кирганда эзгу ниятлар билдирган ҳолда қолдирган. Эълонда дастхатнинг ҳақиқийлиги кафолатланиши, Назарбоевнинг имзо қўйиши жараёни суратлари мавжудлиги айтилган. 

Айни вақтда Назарбоевнинг имзоси 1000 тангалик қийматдаги купюрада жойлаштирилган. Бундан ташқари, Олмаота ва Остонада сайёҳлар ташриф буюрувчи жойларда Элбоши кафтининг бронза нусхаси ўрнатилган.

Мавзуга оид