Фан-техника | 22:03 / 20.08.2018
6400
6 дақиқада ўқилади
Реклама

LG'нинг AI ThinQ сунъий интеллектли қурилмалари олий мукофотларга муносиб кўрилди

LG'нинг сунъий интеллектли инновациялари EISA ассоциацияси томонидан эътироф этилди

LG Electronics (LG)нинг сунъий интеллект (AI) ва дизайн соҳасидаги инновациялари Европа аудио- ва видеотехника журналлари ассоциацияси (EISA) эътирофига сазовор бўлди. LG'нинг сунъий интеллектли AI ThinQ маҳсулотлари, жумладан LG OLED TV, LG SUPER UHD TV телевизорлари ҳамда LG X-BOOM аудиотизими маҳсулот ва тасвир сифати, сунъий интеллект ва товуш тизими баҳоланган номинацияларда юқори рақобатбардошлиги учун мукофотланган.

Фото: LG

ThinQ сунъий интеллект базасидаги LG OLED TV (OLED65E8 модели) "2018-2019 йилнинг энг яхши OLED телевизори" деб аталди. Мана етти йилдирки, компания OLED телевизорлар номинациясида ғалаба қозониб келмоқда. Телевизор Alpha 9 процессори томонидан таъминланаётган тасвир сифати ва реал тасвирларни етказиб бериш имконияти, мисли кўрилмаган ёрқин ранглари, аниқлиқ ва чуқурлик, шунингдек сунъий интеллектнинг беқиёс фаолияти учун шундай юқори мукофотга муносиб кўрилган. EISA ҳакамлар ҳайъати Dolby Atmos™ тизими ҳамда унинг колонкалари ишлашини юқори баҳолади. Ҳар қандай интерьерга мукаммал мос келувчи "Шишадаги тасвир" дизайни ҳам мақтовларга сазовор бўлди.

Бундан ташқари, ThinQ сунъий интеллектли LG SUPER UHD TV маҳсулоти (65SK9500 модели) Nano Cell технологиялари, Full-Array Local Dimming (FALD) чироқлари, шунингдек LG ThinQ сунъий интеллект платформаси ва Google овозли ёрдамчиси уйғунлашуви ёрдамида эришилган юқори тасвир сифати учун "2018-2019 йилнинг сунъий интеллектли энг яхши телевизори" тоифасида ғолиб бўлди. ThinQ сунъий интеллектининг патентланган тизими фойдаланувчиларга телевизорни бошқариш, унга ташқи қурилмаларни осонлик билан улаш, тасвир режимларини ўзгартириш ва керакли контентни тез топиш имконини беради. Энг янги "овозли ёрдамчи" технологияси интеллектуал овоз назорати ва LG эксклюзив ишланмаси асосида боғланишни ўрнатиш учун табиий тилни қайта ишлаш функциясидан фойдаланади. Google овозли ёрдамчисининг мавжудлиги эса фойдаланувчиларга турли вазифаларни бажариш, саволларга жавоб топиш ва ақлли маиший қурилмаларни назорат қилиш имконини беради, бу эса сунъий интеллектли LG телевизорларини ақлли уй марказига айлантиради.

LG SUPER UHD TV телевизорлари чироқлари орт томонидан мустаҳкам жойлаштирилган LED'ларга эга, бу эса LED-лампаларнинг мустақил назорати орқали тасвирнинг контрастлиги ва чуқурлигини сезиларли даражада яхшилайди. У соя деталларининг янада аниқлиги ва юқори маҳаллий контрастлигини таъминлайди, бу кенгайтирилган ёрқин диапазон (HDR)даги контентни томоша қилишда муҳим аҳамиятга эга. Nano Cell инновацион дисплейи билан томошабинлар мисли кўрилмаган ранглар аниқлиги ва кенг экранда сифатнинг бузилмаслигига гувоҳ бўлишади.

EISA шунингдек ThinQ сунъий интеллектига эга LG X-BOOM аудиотизими (WK7 модели)ни ҳам юқори баҳолади ва уни юқори товуш сифати ҳамда "ақлли" технологиялари уйғунлиги учун "2018-2019 йилнинг сунъий интеллектли энг яхши акустик тизими", дея эътироф этди. LG'нинг кенг кўламли аудио бўйича етакчи Meridian компанияси (Британия) билан ҳамкорлиги LG X-BOOM тизимини юқори сифатли аудиохизмат, овоз ва басларни аниқ етказиб бериш функцияси билан таъминлайди. Қурилманинг юқори сезувчанликка эга аудиотизими юқори сифатли файллар билан ишлай олади, бу эса студияда ёзилган овозларни аниқ етказиш имконини беради. 

Фото: LG

ThinQ сунъий интеллектли LG X-BOOM бошқарув пульти ёки смартфон қўлланмаган ҳолатларда ҳам турли буйруқларга реакция қила олади. Масалан, "Окей, Google, бугунга режаларим қандай?" саволига жавоб бера олади. Бу аудиотизим Google овозли ёрдамчиси билан "ақлли уй"нинг бошқа қурилмаларини ҳам назорат қила олади, LG ThinQ тизими билан тақдим этилувчи LG маиший ускуналари ҳам шулар жумласидандир.

2018-2019 йилнинг саундбарлари орасида LG SK10Y модели ғолиб бўлди. 5.1.2 форматини қўллаб-қувватловчи ҳамда мавжудлик эффектини ҳосил қилувчи 550W'ли бу саундбар ҳар томондан жарангловчи кўп йўналишли товуш эффекти учун Dolby Atmos®  тизимидан фойдаланади. LG SK10Y Meridian технологияси ёрдамида матн ва мусиқани юқори сифатда узатади.

LG SK10Y панели шунингдек юқори сифатли аудиофайллар билан ишлай олади, бу унга студияда ёзилган товушларни аниқ етказиш имконини беради. У ҳар бир трекнинг нозик деталларига урғу бериб, стандарт аудиофайлларни 24 бит/192кГц форматига конвертация қила олади. Юқори аниқликдаги саундбар дизайни премиум телевизорлар ва Chromecast'ни қўлловчи бошқа "ақлли" қурилмалар билан мукаммал уйғунлашади. Шундай экан, оддий "Окей, Google" буйруғи билан қўшиқларни тинглаб, бахраманд бўлишингиз мумкин.

"LG компанияси сунъий интеллект соҳасидаги инновациялар учун соҳанинг етакчи экспертлари томонидан тақдим этилган мукофотлари билан фахрланади, - дейди LG Home Entertainment Company президенти Брайан Квон. - LG  компанияси бу соҳа бўйича дунёдаги асосий ўйинчи бўлган ва бўлишда давом этмоқда ҳамда ўз мижозларига янги даражадаги ақлли қурилмаларни таклиф қилмоқда. Бу эса бизнинг илғор технологиялар ёрдамида ҳаётни янада қулай қилиш миссиямизга тўлиқ мос келади".

31 август - 5 сентябрь кунлари Берлинда бўлиб ўтадиган  Messe Berlin кўргазмасининг 18-залида LG стендига ташриф буюрганлар ThinQ саҳсулотлари линейкасини шахсан баҳолаш имконига эга бўлишади.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид