Жаҳон | 21:42 / 20.08.2018
4719
1 дақиқада ўқилади

Туркияда элчихоналар қўриқланиши кучайтирилди

Фото: AP Photo / Burhan Ozbilici

Туркия ҳукумати Анқарадаги АҚШ элчихонаси ўққа тутилгандан кейин элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналарда хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳами Ақсоя маълум қилди.

АҚШ элчихонаси 20 август соат 5.30да оқ рангдаги енгил автомобилда бўлган номаълум шахслар томонидан ўққа тутилганди. Элчихонага 6 та ўқ узилган. Ўқлар элчихона қўриқчилари хонасининг темир эшигига ва ойналарига теккан. Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалиннинг айтишича, Анқара АҚШ элчихонасининг ўққа тутилишини қоралаб, уни тартибсизлик чиқаришга уриниш деб баҳолаган.

Маълум қилинишича, ҳужумга алоқадорликда гумон қилинаётган бир киши қўлга олинган. Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари қолган жиноятчиларни аниқлаш ва воқеа тафсилотларини ўрнатиш бўйича иш олиб бормоқда.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид