22 август куни XVIII ёзги Осиё ўйинлари мусобақаларида қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 22 август кунидан ўрин олган мусобақаларида ҳамюртларимиз 12 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.
Мусобақа турлари, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.
Сузиш (07:00-10:00, 16:00-18:00)
- А.Козлюк. 100 м. Батерфлай усулида. Саралашдан – финалгача;
- В.Мустафин. 100 м. Брас усулида. Саралашдан – финалгача;
- Ю.Қўчқорова. 100 м. Брас усулида. Саралашдан – финалгача;
- Эстафета. 4 × 100 м. (08:30-09:00)
Қиличбозлик (07:00-15:00, 16:00-18:10)
- Р.Александров, Ж.Нурматов, Ф.Алимов, О.Соколов. Шпага жамоавий. Саралашдан – финалгача
Таэквондо WTF (07:30-10:30, 12:00-16:00)
- С.Тоиров. 63 кг. Саралашдан – финалгача;
- Н.Рафалович. 80 кг. Саралашдан – финалгача;
Юнон-рум кураши (11:00-15:00, 17:00-19:00)
- Р.Ассакалов. 87 кг. Саралашдан – финалгача;
- М.Абдуллаев. 130 кг. Саралашдан – финалгача;
- Ж.Турдиев. 97 кг. Саралашдан – финалгача;
- Б.Налгиев. 77 кг. Саралашдан – финалгача;
Оғир атлетика (15:00-17:00)
- Достон Ёқубов. 69 кг. «А» гуруҳ.
Спорт гимнастикаси (11:30-13:45)
- А.Фокин, А.Азимов, Р.Абдураҳимов, Х.Абдусаматов, А.Ҳамроқулов. Брус. Жамоавий финал
Велоспорт шоссе. (07:00-10:00, 11:00-15:00)
- М.Холмуротов. Якка (вақтга)
Слаломда эшкак эшиш
- А.Темургалиев. Яккалик С1 (ярим финал, финал). 07:00-15:00
- А.Буканов. Яккалик С1 (ярим финал, финал). 07:00-15:00
Академик эшкак эшиш
- Ш.Холмирзаев. Яккалик М1 × 2000 м. Ярим финал. 08:30-10:30
- С.Тўлқинхўжаев, А.Турдиев. Жуфтлик М2 × 2000 м. Ярим финал. 08:30-10:30
- У.Давронов, Ф.Астанов, А.Муҳамадиев, Ш.Абдужабборов. Тўртталик М4 × 2000 м. Чоракфинал. 13:30-15:30
Ўқ отиш (07:00-09:45, 11:30-12:30)
- С.Мамедова, Е.Кузнецева. 50 м. Саралашдан финалгача.
Теннис (08:00)
- Д.Истомин, Ж.Каримов. Яккалик. 3-раунд.
Эслатиб ўтамиз, 21 август куни бўлиб ўтган мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар 3 та медални қўлга киритишди. Адҳамжон Эргашев икки уриниш якунига кўра 298 кг тош кўтарди ва бронза медали соҳибига айланди. Таэквондо WTF мусобақасида Дмитрий Шокин финалда эронлик рақибига ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди. Светлана Осипова қозоғистонлик рақибасига қарши кечган ярим финал баҳсида имкониятни бой бериб, бронза медалига эга чиқди.
Учинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси жами 10 медал (1+3+6) жамғарган ҳолда, умумий рейтингда 11-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024