19:17 / 21.08.2018
16323

Дунёдаги энг оммабоп автомобиллар маълум қилинди

Фото: Toyota

2018 йилнинг биринчи ярмида Toyota Corolla жаҳон бозорида энг оммабоп автомобиль номини сақлаб қолди. Олти ой давомида Япония модели 610 661 дона нусхада сотилган, бу аввалги йилга нисбатан 0,4%га кам. Тегишли маълумотлар focus2move томонидан келтирилган.

Иккинчи ўринни 536 461 дона нусха билан (+3.2%) Ford F-Series эгаллади, учинчи қаторда 441 948 дона натижа (+0.8%) билан Volkswagen Golf жойлашди. У Европадаги энг кўп сотиладиган бренд номини ўзида ушлаб турибди. Honda Civic (424 688 дона, +7,2%) тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, Toyota RAV4 (408 703 дона, +7,5%) бешинчи ўриндан жой олди.

Бундан ташқари, жаҳон бозорида энг оммабоп автомобиллар ичида Volkswagen Tiguan (405 085 дона, +16,3%), Volkswagen Polo (375 795 дона, +8,3%), Honda CR-V (337 802 дона, -4,0%), Toyota Camry (337 107 дона, +6,3%), шунингдек, Chevrolet Silverado (323 107 дона, +8,9%) бор.

Умуман олганда, январь-июль ойларида дунёда 48 миллион янги енгил автомобиль сотилди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга кўпдир. Жаҳон бозорида автомобиль савдоси қатораси тўққизинчи йил ўсишда давом этмоқда.

 

Top