Лавров толиблар билан мулоқот ҳақида маълумот берди
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия «Толибон» ҳаракати вакиллари билан мулоқотлар мавжудлигини ҳеч қачон яширмаганлигини маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
«Биз энг аввало Афғонистондаги Россия фуқаролари, Россия муассасалари хавфсизлиги манфаатларини таъминлаш ҳамда толибларни қуролли курашдан воз кечиб, ҳукумат билан умуммиллий мулоқотга киришишларига эришиш мақсадида ушбу алоқаларни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукумати ва мазкур ҳаракат вакиллари 4 сентябрь куни Москвада бўлиб ўтадиган учрашувда қатнашишни режалаштиришмоқда. Учрашув мавзуси Афғонистондаги ярашув истиқболлари бўлади.
Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани «Толибон» ҳаракати билан ўзаро ўт очиш тўхтатилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
15:30 / 04.11.2024