Технология | 20:40 / 21.08.2018
5710
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG IFA 2018 кўргазмасида овоздан таний олувчи ва кўзгу-шиша дизайнли кийимни парвариш қилиш тизимларини намойиш қилади

Фото: LG

LG Styler'нинг икки янги модели ақлли технологиялар ва дизайн соҳасида янги стандартларни ўрнатмоқда

LG Electronics (LG) компанияси IFA 2018 кўргазмасида LG Styler'нинг янги моделлари - буғ ёрдамида кийимларни парвариш қилиш тизимини намойиш этади. LG Styler ThinQ ва LG Styler Mirrored Glass Door фойдаланувчилар учун қулай функцияларга эга - бу функциялар кийимлар тозалигини таъминлаш билан бирга уларнинг гипоаллергенлиги ва бежирим ташқи кўринишини ҳам кафолатлайди. Фойдаланувчилар овозли буйруқ орқали LG Styler ThinQ'ни бошқариши мумкин, LG Styler Mirrored Glass Door эса ўзига хос замонавий ташқи кўринишга ва максимал функционалликка эга.

Фото: LG

LG Styler ThinQ ва LG Styler Mirrored Glass Door самарали TrueSteam™ технологияси билан жиҳозланган бўлиб, у буғ ёрдамида кийим-кечакларнинг тозалиги ва гипоаллергенлигини таъминлаш имконини беради, ёқимсиз ҳидлар ва микроб ҳамда бактерияларнинг 99,9 фоизи йўқолади. Ҳаракатланувчи илгак кийимни қоқади, бу ва буғ билан ишлов бериш кичик ғижимларни текислаш, кийимларни тозалаш имконини беради. Шимлар учун махсус пресс улардаги чизиқни қайта тиклайди. "Эҳтиётлаб қуритиш" функцияси ҳатто энг қатъий парваришни талаб қилувчи матоларни ҳам тартиб билан ва тез қуритиш имконини беради.

Фото: LG

LG Deep ThinQ'нинг LG Styler ThinQ асос каби эксклюзив AI платформаси овозли буйруқлар ёрдамида янада такомиллаштирилган назоратни таъминлайди. LG Styler'ни фаоллаштириш учун "Салом, LG" дейишнинг ўзи етарли. Фойдаланувчилар овозли буйруқлар ёрдамида тизимни ёқиб ўчиришлари, парвариш циклларини танлашлари ва ишга туширишлари, носозликларни диагностика қилишлари ва ҳатто оптимал режимни танлаш бўйича тавсиялар олишлари мумкин.

LG Styler Mirrored Glass Door  ўзининг премиум дизайни, қулай кўзгули эшиги билан ҳар қандай интерьерни тўлдириш баробарида, LG Styler ThinQ каби кийимларни парвариш қилувчи самарали қурилма бўла олади.

"LG компанияси энг янги технологияларга эга LG Styler каби маҳсулотлари билан янги авлод кийимларни парвариш қилиш соҳасида биринчи бўлиш имкони билан фахрланади, - дейди LG Electronics ва Home Appliance&AirSolution Президенти Сонг Дахюн. - LG истеъмолчилар қулайлиги даражасини оширишга доир ишларини давом эттиради ва уларни янгича хусусиятлар ва технологияларга эга такомиллаштирилган маиший ускуналар билан қувонтиради".

Фото: LG

31 августдан 5 сентябргача IFA кўргазмасига ташриф буюрувчи LG стенди меҳмонлари LGStyler'нинг кенгайтирилган линейкаси ва бошқа инновацион маиший жиҳозлар билан шахсан танишишлари мумкин бўлади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
#LG
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид