Дмитрий Шокин: «Асосий мақсад - Олимпия ўйинлари медали»
Индонезиядаги Осиё ўйинларининг таэквондо баҳсларида кумуш медални қўлга киритган Дмитрий Шокин Kun.uz мухбирига интервью берди.
“Кеча кайфият озгина тушиб кетганди. Аммо, Никита Рафалович барчамизнинг кайфиятимизни кўтариб юборди. 1та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза бу нафақат бизнинг, балки мураббийларимизнинг, Президентимиз, Таэквондо ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг хизматлари. Бугунги кунда спортга берилаётган эътибор учун раҳмат дейман.
Ўйлашимча, бу чегара эмас. Таэквондо ривожланмоқда, келаси ўйинларда янада кўпроқ олтин медалларни қўлга киритиш учун ҳаракат қиламиз. Мағлуб бўлиш оғир, бироқ кеча бўлган нарса бу кеча эди. Кейинги мусобақаларга тайёргарлик кўриб, катта ютуқларга эришишга уринамиз. Умуман олганда, Осиё ўйинларидаги натижаларим ёмон эмас - 2та кумуш. Лекин, асосий мақсад - Олимпия ўйинлари медали. Бунга ҳам ҳаракат қиламан. Бу йилги Осиё ўйинлари осон бўлмади. Осиёда таэквондо жуда ривожланган. Жанубий Корея, Эронда ўта кучли спортчилар бор”, - дея айтиб ўтди Дмитрий Шокин.
Мавзуга оид
17:26
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024