Жаҳон | 10:13 / 22.08.2018
4877
1 дақиқада ўқилади

Колумбия ҳарбий вертолётлар туфайли Венесуэлага норозилик нотаси юборди

Фото: Referencial

Колумбия мамлакат ҳудудига иккита ҳарбий вертолёт кириб келгани туфайли Венесуэла ҳукуматига қарши норозилик нотасини юборди. Бу ҳақда Колумбия ТИВ баёнотида айтилади.

Баёнотга кўра, 19 август куни Венесуэла қуролли кучларининг иккита вертолёти Колумбия ҳудудига кириб келган.

«Ташқи ишлар вазирлиги хабар берадики, 2018 йил 19 августда Вентас де Орьенте секторида, Шимолий Сантандерда Боливариан миллий гвардияси белгилари аниқланган иккита ҳарбий вертолёт Колумбия суверенитетини бузган, ҳамда улар бу секторга қўнишни амалга оширган», - дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, Ташқи ишлар вазирлиги «миллий ҳудудга ноқонуний равишда ҳарбий бостириб кириш ҳолати» муносабати билан «Венесуэла элчихонасига қатъий норозилик нотаси» юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадурога кутилмаган айблов билан чиқишганди.

Мавзуга оид