Спорт | 13:28 / 22.08.2018
11666
2 дақиқада ўқилади

Юнон-рум кураши. Ассакалов ва Абдуллаев финалга чиқди

Индонезиядаги Осиё ўйинларида юнон-рум кураши бўйича баҳслар давом этмоқда.

Юнон-рум курашчиларимиздан Бислан Налгиев (-77кг) нимчорак финалда индонезиялик Сулаеман Андикани 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Рустам Ассакалов (-87кг) нимчорак финалда қозоғистонлик Азамат Кустубаевни 2:1 ҳисобида таслим этган бўлса, Мўминжон Абдуллаев (-130кг) Жанубий Корея вакили Ким Минни 7:0 ҳисобида тор-мор келтирди.

Юнон-рум кураши бўйича баҳсларда иштирок этган Жаҳонгир Турдиев (-97кг) хитойлик Хао Дига 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Билан Налгиев кейинги босқичда қирғизистонлик Акжал Маҳмудовга қарши баҳсда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Рустам Ассакалов эса қирғизистонлик Самат Ширдаковни 9:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Мўминжон Абдуллаев тожикистонлик Суҳрож Азизовни 9:0 ҳисобида муддатидан олдин мағлуб этди. 

Рустам Ассакалов ярим финалда ҳиндистонлик Сингҳ Ҳарпретни 10:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Олтин медаль учун у эронлик Ҳусайн Нурига қарши гиламга чиқади.

Рустам Ассакалов
Фото: Анвар Илёсов

Мўминжон Абдуллаев ярим финалда эронлик рақиб билан куч синашди. Ушбу баҳсда ўзбекистонлик курашчи ғалаба қозониб, финалга йўлланмани қўлга киритди. 

Мўминжон Абдуллаев
Фото: Анвар Илёсов
Мўминжон Абдуллаев
Фото: Анвар Илёсов
Фото: Анвар Илёсов

 

Мавзуга оид