Ўзбекистон | 08:09 / 23.08.2018
4901
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё ИИБда амалий машғулотлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурори ва ички ишлар вазирининг қўшма фармойишига асосан Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 23-26 июль кунлари Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, барча шаҳар ва туман ИИБлари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасида батафсил ўрганиш ва таҳлиллар  ўтказиб, уларнинг якуни бўйича ҳар бир таркибий тузилма ва ходимлар фаолиятига танқидий баҳо ҳамда топшириқлар берган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, куни кеча мазкур ташрифда белгиланган вазифа ва топшириқларга мувофиқ Қашқадарё вилоятида Ички ишлар вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси ва вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари ҳамда ИИВ Академиясининг профессор-ўқитувчилари иштирокида амалий машғулотлар ташкил этилди. Унда иштирок этган вилоят ИИБ ҳамда унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган бир қатор ходимлар гуруҳларга бўлиниб, ҳуқуқий саводхонлик, касб этикаси ва маънавий онгни юксалтиришга хизмат қилувчи билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Caption

Шунингдек, машғулотларда жорий йилнинг 27 июль куни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўрилган масалаларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид