Ўзбекистон | 22:27 / 23.08.2018
4281
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон Халқ банки Ўзбекистонда шўъбасини очишни режалаштирмоқда
Қозоғистон Халқ банки 2018 йил охирига қадар Ўзбекистонда ўз шўъбасини очмоқчи, деб хабар берди LS. Банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова нашрга Ўзбекистон бозорига чиқиш режаси ҳақида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Миллий банки яқинда Ўзбекистон билан ҳукуматлараро келишув имзолади. Келишувга мувофиқ, маҳаллий банклар Ўзбекистонда ўз шўъба ваколатхоналарини очишлари мумкин. Айни пайтда Қозоғистон Халқ банки керакли ҳужжатларни топшириш босқичида. Филиални 2018 йил охиригача очиш кўзда тутилмоқда.
Бугунги кунда МДҲ банклари орасида Халқ банки ва ВТБ бир қатор мамлакатларда фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Грузияда ваколатхоналари бор.
Мавзуга оид
21:23
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024