Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда ички ёнув двигателига эга машиналар қатнови тақиқланади
Лондоннинг 9 та кўчасида иш кунлари тиғиз соатларда бензин ва дизелда ишловчи двигателларга эга автомобиллар қатнови тақиқланади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ички ёнув двигателига эга машиналар эгаларига нисбатан бундай қатъий чоралар иш кунлари соат 7 дан 10 гача ва 16 дан 19 гача амал қилади ва 3 сентябрдан шаҳарнинг шимоли-шарқидаги Ислингтон ва Хакни туманларида кучга киради. Янги қоидалар шаҳар бўйлаб электр ва гибрид автомобилларда ҳаракатланувчиларга тегишли бўлмайди. Қоидабузарларни 130 фунт стерлинг (168 доллар) миқдорида жаримага тортиш режалаштирилган.
Лондон раҳбарияти шаҳарда ижобий экологик вазият учун курашда борган сари қатъий қадамларни амалга оширмоқда. Шундай чораларнинг охиргиларидан бири 2017 йил октябрда 10 фунт стерлинг миқдорида T-Charge йиғими жорий қилиниши бўлган. Бу йиғим Euro 4 экологик стандартидан пастроқ автомобиллар эгаларидан ҳар куни шаҳар марказига кирганлик учун олинади.
Мавзуга оид
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026
Лондон марказида дунёдаги энг катта капсулали арзон меҳмонхона очилди
20:14 / 18.04.2026