Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони иқтисодиётни ислоҳ қилиш фикридан қайтди
Фото: Faisal Nasser / Reuters
Саудия Арабистони ҳукумати дунёдаги энг йирик нефть ширкати Saudi Aramco’нинг беш фоизлик акциялар тўпламини биржада бирламчи жойлаштиришдан воз кечди. Бу ҳақда Reuters мамлакат нефть ва газ соҳасидаги манбаларга таяниб хабар бермоқда. Ушбу битим подшоҳлик иқтисодиётини қайта қуриш бўйича глобал режанинг асосий қисми эди.
Нашр маълумотларига кўра, IPO устида ишлаган халқаро молиявий маслаҳатчилар Саудия Арабистони расмийлари томонидан бир мунча вақт олдин чақириб олинган. Расмий равишда, бу ҳали эълон қилинмади.
Келишувдан воз кечишнинг эҳтимолий сабаби шунда бўлиши мумкинки, Saudi Aramco раҳбарияти Saudi Basic Industries Corporation (SABIC) миллий нефть-кимё компаниясида «стратегик улушни қўлга олишга эътибор қарата бошлаган». Ҳозирда унинг 70 фоиз акциялари подшоҳликнинг асосий суверен фондига, яна 5,7 фоизи - давлат ижтимоий суғурта фондига тегишли.
Saudi Aramco’нинг беш фоизини биржада сотиш бўйича битими 2016 йилда подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон томонидан эълон қилинганди. У Саудия Арабистони иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётини ислоҳ қилиш бўйича «2030 йилни ҳис этиш» глобал дастурининг асосий қисми бўлиши керак эди. Дастур, шунингдек, Миср ва Иордания билан чегарада Neom мегашаҳри қурилишини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Ҳукумат тўплам қийматини 100 миллиард долларга баҳолади, бутун компания эса - икки триллион. Келишув қайта-қайта қолдирилди. 2018 йилнинг баҳорида унинг бекор қилиниши ҳақида биринчи марта маълум бўлди.
Мавзуга оид
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
00:43 / 19.03.2026
Саудия Арабистонида замонавий технологиялар асосидаги улкан стадион қурилмоқда
22:29 / 18.03.2026
Саудия ва БААда ҳам Рамазон ҳайити 20 мартга тўғри келмоқда
14:31 / 13.03.2026