Жамият | 11:25 / 23.08.2018
3154
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркор бўлиш истагида юрган аёлни 33 млн сўмга алдаб кетган шахс қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

21 август куни ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, унда шу йил март ойида фуқаро Б.Х. Пахтазор маҳалласида яшовчи Х.А. исмли аёлга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун нотурар ҳамда ушбу жойни таъмирлаш учун қурилиш моллари олиб беришини айтиб, алдов йўли билан ундан жами 33 000 000 сўм пулини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Ҳолат юзасидан Б.Х. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид