Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон ва Қирғизистон бир нечта йўналишда ҳамкорликни йўлга қўймоқчи
Фото: prezident.kg
Ашхободдаги “Оғузхон” комплексида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Қирғизистон раҳбари Сооронбай Жээнбеков ўртасида тор доирадаги музокара бўлиб ўтди.
“Туркманистон бугун” ҳукумат ахборот агентлиги хабар беришича, икки раҳбар ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Жумладан, савдо-иқтисодий ва гуманитар йўналишларда алоқалар кучайтирилади. Музокара давомида минтақавий ва глобал муаммолар, уларнинг ечими борасида ҳам фикрлар алмашилди.
С.Жээнбеков Г.Бердимуҳаммедов таклифи билан биринчи марта расмий ташриф билан Туркманистонда бўлди.
Ташриф давомида турли соҳалар бўйича ҳужжатлар имзоланиши, ОАВ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Режага кўра, Қирғизистон президенти Қипчоқдаги маънавият масжиди, Олимпия шаҳарчаси ва Ашхобод тўқимачилик комплексига ташриф буюради.
Кечки пайт С.Жээнбеков Оролни қутқариш Халқаро жамғармаси саммити ўтказиладиган Туркманбоши шаҳрига учиб кетади.
Мавзуга оид
17:45
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
08:28 / 12.05.2026
Чегара орқали наркотик ташиш билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
07:40 / 07.05.2026