Спорт | 09:52 / 23.08.2018
12640
2 дақиқада ўқилади

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон ОТЖ Ҳонгконгга қарши майдонга тушади

Фото: KUN.UZ

23-24 август кунлари Индонезия майдонларида Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади.

«В» гуруҳи етакчиси сифатида кейинги босқичга йўл олган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига чорак финал йўлида Ҳонгконг олимпиячилари рақиб бўлади. Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги жамоа гуруҳ босқичида 10 та гол киритиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда.

Ҳонгконг «А» гуруҳида 3-ўрин билан плей-оффга чиқди (3-ўринни эгаллаган 6 жамоа ичида энг яхши кўрсаткични қайд этган). Жамоа дастлабки икки ўйинида аутсайдерларни мағлуб этиб (Лаос – 3:1, Хитой Тайпейи – 4:0), гуруҳда 2-ўринни олган Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Сўнгги турда эса бешлик ғолиби Индонезияга имкониятни бой берди – 1:3.

Ўзбекистон – Ҳонгконг учрашуви Бекаси шаҳридаги «Сикаранг» стадионида, бугун Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади. Баҳснинг музаффар жамоаси чорак финалда 26 август куни Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан рўбарў келади.

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ
Нимчорак финал

23 август
14:00. Фаластин – Сурия
14:00. Ўзбекистон – Ҳонгконг
17:30. Вьетнам – Баҳрайн
17:30. Эрон – Жанубий Корея

24 август
14:00. Хитой – Саудия Арабистони
14:00. Индонезия – БАА
17:30. Малайзия – Япония
17:30. Бангладеш – КХДР

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид