Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти
Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқ билан мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, жумладан таълим тизимига доир стратегик ўзгаришлар ҳам бу борада олиб борилаётган мақсадли ислоҳотлар сирасига киради.
Бунга мисол сифатида, Ўзбекистонда яна бир нодавлат олий таълим муассасаси - Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институтини ташкил этилганини келтириш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-24 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифига бағишлаб ўтказилган Корея-Ўзбек «Бизнес-Форум»и доирасида, кореялик ва ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида Тошкент шаҳрида Yeoju техника институтини ташкил қилиш ҳақида Меморандум имзоланган эди.
Шу сабабли, 2018 йил 24 июль куни Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институти (кейинги ўринларда Институт) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим соҳасида таълим хизматларини кўрсатиш учун давлат лицензиясини олди.
Тошкент шаҳрида Yeoju техника институтининг ташкил этилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, нодавлат ва давлат таълим сектори ўртасида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари ҳоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий ечимига олиб келади.
Институт 2018-2019 ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат қабул қилишни бошлади:
- Архитектура ва шаҳарсозлик;
- Фуқаролик қурилиши;
- Муқобил энергия;
- Бизнесни бошқариш;
- Туризм.
Корея Республикасининг Yeoju техника институти вакиллари делегацияси, шу даргоҳ профессори Chung Taekung ва Халқаро алоқалар бошқармаси менежери, жаноб Choi Dong Woon билан 2018 йил 17 август куни Қабул комиссияси фаолияти ва кириш имтиҳонларига тайёргарлик жараёни билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳрига келишди. Кореялик ҳамкорларнинг ташрифи чоғида кириш тест синовларининг графиги ва ўтказилиш жойи тасдиқланди.
Айни пайтда, ўқишга кирувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида, ҳужжатлар онлайн тарзда, http//admission.ytit.uz сайти орқали ёки Қабул комиссиясига топширилиши йўлга қўйилган.
Ҳужжатлар 2018 йил 31 август куни соат 18:00гача қабул қилинади.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (+99871) 253-81-53, 253-02-19, 253-23-19, 280-56-02.
Қўшимча маълумотларни www.ytit.uz сайти орқали олиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
08:09 / 16.11.2020
Битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичлари бўйича энг катта ўсиш икки вилоятда қайд этилди
00:18 / 16.11.2020
Талабалар — пойтахтнинг асл уйсизлари
17:02 / 14.11.2020