Спорт | 00:24 / 24.08.2018
20213
4 дақиқада ўқилади

XVIII ёзги Осиё ўйинлари мусобақаларида 24 август куни қатнашувчи спортчиларимиз рўйхати

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 24 август кунидан ўрин олган мусобақаларида ҳамюртларимиз 10 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.

Мусобақалар, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.

Жуи-житсу. 07:00 – 10:30, 13:00 – 15:00

  • Д.Рўзиев, А.Амиров 56 кг. Саралашдан – финалгача;
  • Х.Мўминов, А.Бозоров. 69 кг. Саралашдан – финалгача;

Гольф. 04:00 – 16:00

  • К.Кубаналиев, С.Чен, Р.Тен, Е.Ли. Жамоавий 2-босқич

Оғир атлектика. 15:00 – 17:00

  • С.Ўсаров. 85 кг.

Спорт гимнастикаси. 15:30 – 16:30

  • А.Фокин. Брус
  • Р.Абдураҳимов. Яккалик финал

Пенчак силат.

  • М.Раббимова. -55 кг
  • А.Салимов. -65 кг

Велоспорт шоссе. 12:00

  • М.Холмуратов. Якка шоссе

Академик эшкак эшиш.

  • Ш.Холмирзаев. Яккалик. Финал. 07:20
  • А.Яров, Д.Баҳриев, И.Мамбетназаров, Д.Хурсанов, Ш.Нажмиев, О. Раҳимов, Ш.Ҳакимов, З.Усмонов, А.Краснов. Саккизталик. LМ8 × 2000 м. Финал. 07:00 – 12:00
  • У.Давронов, Ф.Астанов, А.Муҳамадиев, Ш.Абдужабборов. Тўртталик М4 × 2000 м. Финал. 07:00 – 12:00

Теннис. 08:00

  • Д.Истомин. Яккалик. Яримфинал

Бокс

  • Б.Батуров. 69 кг. 1/16 финал. 16:00
  • Ё.Мирзаева. 57 кг. 1/16 финал. 12:00

Сузиш. 08:30 – 09:00

  • В.Мустафин. 50 м. Брас усулида. Саралашдан финалгача.
  • Эстафета. 4 × 100 м. Саралашдан финалгача.

Эслатиб ўтамиз, 23 август куни бўлиб ўтган бешинчи кунги мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар 5 та медални қўлга киритишди.

Академик эшкак эшувчилар жуфтлик баҳсларида Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборов ўз чиқишларида маррага биринчи бўлиб етиб боришди ва олтин медални терма жамоа ҳисобига қўшиб қўйишди.

Сўнгра Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиевдан ташкил топган бошқа бир жуфтлик медаллар учун стартга чиқишди ва иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлишди.

Тўртлик баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон вакиллари эса (Исламбек Мамбетназаров, Отамурод Раҳимов, Шеҳроз Ҳакимов, Зафар Усмонов) бронза медалини спорт делегациямизга тақдим этишди.

Таэквондо бўйича -49кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган 17 ёшли Мадинабону Маннопова ҳал қилувчи баҳсда эса таиландлик Панипак Вонгпаттанакитга имкониятни бой берди ва якунда кумуш медаль соҳибасига айланди.

Спорт гимнастикасида афсонавий спортчи, 43 ёшли Оксана Чусовитина ўзининг севимли услуби ҳисобланган таяниб сакраш машқларида иштирок этди ва якунда иккинчи натижани қайд этиб, кумуш медални қўлга киритди.

Яна бир муҳим ғалаба футболчиларимиз томонидан қўлга киритирилди. Нимчорак финалда улар Ҳонгконг олимпия терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Голларга Икром Алибоев, Жавоҳир Сиддиқов ва Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилишди.

Бешинчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобида 19та медаль мавжуд. Ўзбекистон делегацияси 4та олтин, 8та кумуш ва 7та бронза медаллари билан умумий рейтингда тўққизинчи ўринда жойлашган.

Мавзуга оид