Спорт | 21:00 / 25.08.2018
7912
2 дақиқада ўқилади

«Арсенал» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Англия Премьер-Лигасида 3-тур ўйинлари давом этмоқда.

«Арсенал» ўз майдонида «Вест Ҳэм» клубини қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

25-дақиқада Арнаутович меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтгач, Монреаль ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада Ляказетт томонидан узатилган тўп меҳмонлар ҳимоячиси Диопга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Қўшимча дақиқалар давом этаётган вақтда эса Уэлбек учинчи голни урди.

Шу тариқа, «Арсенал» мавсумдаги дастлабки 3 очкосини қўлга киритди.

Бу натижадан сўнг, «Арсенал» 3 очко билан 12-ўринда, «Вест Ҳэм» эса бирорта очко жамғармасдан сўнгги ўринда бормоқда. 

АПЛ, 3-тур
Арсенал – Вест Ҳэм 3:1 

Голлар: 0:1 – 25 Арнаутович, 1:1 – 30 Монреаль, 2:1 – 70, автогол Диоп, 3:1 - 90+2 Уэлбек 
Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Папастатопулос, Гендузи (Торрейра, 56), Чака, Рэмзи, Мхитарян, Ивоби (Ляказетт, 46), Обамеянг (Уэлбек, 75).
Вест Ҳэм – Фабианьски, Бальбуэна, Масуаку, Фредерикс, Диоп, Снодграсс (Ярмоленко, 75), Фелипе Андерсон, Антонио (Перес, 63), Санчес, Арнаутович (Эрнандес, 59), Уилшер.
Огоҳлантиришлар: Диоп (41), Фредерикс (80).

Мавзуга оид