Фан-техника | 20:40 / 25.08.2018
4640
6 дақиқада ўқилади

LG X-BOOM аудио қатори - IFA 2018’да эътибор марказида

LG Electronics (LG) Берлиндаги IFA 2018 кўргазмасида X-BOOM аудиоқурилмалар кенгайтирилган қаторини тақдим этади, унда мини-тизимлар ва «ҳаммаси биттада» аудиотизимларидан ташқари, портатив X-BOOM Go Bluetooth-колонкаси ва XBOOM AI ThinQ «ақлли» колонкаси бўлади. X-BOOM номи ҳар доим байрамона муҳитда кучли товуш билан боғлиқ бўлган бўлиб, бу брендга мини-тизимлар ва «ҳаммаси биттада» аудио тизимлари тоифаларида жаҳон бозорининг 35 фоизига эга бўлишига ёрдам берди.

Фото: LG

LG ўзининг 60 йиллик юбилейида аудиоқурилмалар соҳасидаги ўз стратегиясини фаол равишда ривожлантирмоқда, шунингдек, товуш сифатига эътибор қаратиб, тадқиқот ва ишланмаларга сармоя киритмоқда. Стратегиянинг бир мисолига технологияси LG X-BOOM қатори маҳсулотларига киритилган Meridian Audio билан ҳамкорлик айланди. Инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда биринчилардан бўлган Meridian Master Quality Authenticated (MQA) инқилобий аудио технологиясини ривожлантириш ва татбиқ этишда муҳим роль ўйнади, шунингдек,  Land Rover, McLaren ва Jaguar каби премиум автомобиллар учун эксклюзив аудио бренд бўлган.

Фото: LG

X-BOOM (CK99 модели) мини-тизими ва «ҳаммаси биттада» мусиқа аудиотизими (OK99 модели) ўзининг шовқинли базм муҳитини яратувчи 1800дан 5000гача ватт товуш кучи туфайли истеъмолчилар орасида жуда машҳур. Pro DJ ғилдиракчаси билан ҳар бир одам микшерлаш ва скретчинг креатив функциялари ҳамда қизиқарли нур эффектлари сабабли ўзини диджей каби ҳис қилиши мумкин. Караокени севадиганлар деярли ҳар бир қўшиқда вокални олиб ташлаб,  Voice Canceller ва Key Changer функциялари ёрдамида тоналликни созлашлари мумкин, колесики Grab & Move дасталари ва ғилдиракчалари LG OK99’га «портатив аудиотизим» тушунчасига янги маъно беради.

Фото: LG

X-BOOM Go (PK3/PK5/PK7 моделлари) қаторга киритилиши билан, кўпроқ мусиқа ихлосмандлари LG’нинг аудиоаппаратурани яратишдаги маҳоратини баҳолашлари мумкин бўлади. X-BOOM Go қудратли товуш ва байрамона хурсандчиликни яратишда бренднинг тажрибасига юзланади, фойдаланувчиларга сифат ва қулайликни тақдим этади. Meridian замонавий аудиотехнологияси туфайли X-BOOM Go колонкалари тоза юқори частоталар ва кучайган басларни таъминлайди, шунингдек, кичик ўлчамли бўлишига қарамасдан, тоза, юқори товуш беради.

Фото: LG

X-BOOM Go - бу Qualcomm’дан aptX™ HD қўллаб-қувватловига эга биринчи симсиз колонкалар, бунда юқори кенгликдаги 24бит/576кбит/с аудио оқими йўқотишларсиз янграйди, улар Bluetooth орқали товуш сифати ёмонлашишини ёқтирмайдиган аудиофиллар талабига мос тушади. LG ўзининг G5 модели смартфони комплектациясига aptX HD’ни биринчи бўлиб киритди, ҳамда бу илғор технология ҳозирги пайтда ҳам LG G7 ThinQ’да ишлатилади. X-BOOM Go моделлари ранг ёруғлик функцияга эга ва максимал портативлик ҳамда барқарорлик учун Grab-N-Go ва X-grip дасталари билан жиҳозланган. Батарея ишлаш муддатининг узоқлиги ва атроф-муҳит таъсирига чидамлилик X-BOOM Go колонкаларини хонадан ташқарида фойдаланиш учун ажойиб ечимга айлантиради.

Фото: LG

LG X-BOOM AI ThinQ колонкалар қатори WK7 ва WK9 моделларини ўз ичига олади ҳамда Google Assistant ёрдамида овозли бошқарув функциясини амалга оширади. LG X-BOOM AI ThinQ’да бошқа сунъий идрокка эга колонкалардан фарқли ўлароқ, товуш сифати - биринчи ўринда. навбатда. LG ва Meridian ҳамкорлиги аудиотехника соҳасида юқори сифатли товушларни яратиб, вокал ва басларнинг аниқ эшитилишини таъминлаб, компанияларнинг тўлиқ салоҳиятини очиб беради. LG XBOOM AI ThinQ’да High Resolution Audio йўқотишларсиз товуш аудиони студияда ёзилганидек чиқаради. LG ва Google ҳамкорлиги туфайли Google Assistant шахсий ёрдамчиси маҳсулотга худди уй станциясига бўлгани каби интеграция қилинган, бу  WK7 ва WK9 моделларига «ақлли уй»нинг Google Assistant билан мос қурилмаларини, шунингдек, LG ThinQ билан уйғун LG электр ускуналарини бошқариш имконини беради. Йил якунида ҳозирда муҳим бозорларда сотувга чиқарилаётган X-BOOM AI ThinQ WK7 колонкаларига фойдаланишда катта интерфаолликни таъминлаш учун мўлжалланган 8-дюймли Smart Display дисплейи жиҳозланган WK9 модели қўшилади.

Фото: LG

«X-BOOM қаторини симсиз ва «ақлли» колонкалар билан кенгайтириб, LG янги имкониятларни очмоқда, бунда X-BOOM бизнинг уй аудиоси бўйича барча йўналишларимиз тепасида туради, - дея маълум қилди LG Home Entertainment Company аудио/видео конвергент бўлинмаси раҳбари Со Юнг-чжэ (Seo Young-jae). - Meridian компанияси билан аудиотехнологиялар соҳасидаги ҳамкор сифатида биз Европада X-BOOM дунёнинг бошқа минтақаларида бўлгани каби муваффақиятли бўлишига ишонамиз».              

Фото: LG

IFA 2018 кўргазмасидаги LG стендига ташриф буюрувчилар 18-залда 18-уйда LG X-BOOM маҳсулоти ва уйда фойдаланиш учун бошқа инновацион мультимедия маҳсулотларини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

#LG

Мавзуга оид