Ўзбекистон | 16:13 / 25.08.2018
9667
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзгача тезюрар электр поездларни синовдан ўтказиш бошланди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Шаҳрисабзгача тезюрар электр поездларни синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари»га таянган ҳолда хабар қилмоқда.

«Қарши-Китоб» темир йўлининг 124 километри йўловчи поездларининг юқори тезликда ҳаракатланишини ташкил этиш билан электрлаштирилди.

Ўтган вақт мобайнида иккита кўприк, тахминан 20та иншоот қурилди ва станциялар реконструкция қилинди. Энди биринчи синов электр поезди йўлга қўйилди.

Тўлиқ ҳаракат кузда бошланади.

Лойиҳа 2017 йилда ишга туширилган. Ўшанда унинг қиймати 58,8 миллион долларга тенг бўлганлиги хабар берилганди.

Мавзуга оид