Фан-техника | 11:25 / 25.08.2018
13346
5 дақиқада ўқилади

SIGNATURE KITCHEN SUITE ошхона техникаси: уйингиз учун «башанглик»

LG Electronics (LG) Берлиндаги IFA-2018 кўргазмасида Европа бозорига мўлжалланган ультра юқори даражадаги ўрнатилувчи SIGNATURE KITCHEN SUITE ошхона техникаси қаторини тақдим этди. Янги моделлар дизайни Европа услуби ва турмуш тарзининг энг қаттиқ танқидчиларининг ҳам эҳтиёжларини қондириш учун яратилган.

Ўрнатилувчи SIGNATURE KITCHEN SUITE техникаси учун ақлли ечимлар LG’нинг 18-залдаги асосий экспозициясидан ташқарида, Berlin Messe комплексининг ёзги боғида очиқ осмон остидаги ўз кўргазма зонасида намойиш этилади. Ушбу ахборот ва интерактив кўргазма майдони шаҳар воҳасида сузиб юрувчи боғни эслатиб юборади, унда Европадаги маиший техника ва электроника бўйича энг йирик савдо кўргазмаси доирасида барча қатор намойиш этилади.

SIGNATURE KITCHEN SUITE Европа бозори учун ҳашаматли ошхоналар бўйича янги имкониятлар тақдим этади. Ушбу қаторни яратишда LG’нинг техник ноу-хауси, унинг катта профессионал тажрибаси ва дизайн соҳасидаги етакчилигидан фойдаланилган. Кўпгина Европа ошхоналари учун ихчамлик одатий бўлиб, у мавжуд бўлган жойни энг ижодий ва самарали усулда қўллаши мумкин бўлган ўрнатилувчи техникага бўлган талабни келтириб чиқаради. LG бизнес стратегияси учун Европадаги кучли позициялар туфайли премиум-синфдаги маиший техника бозорида юқори сифатли ўрнатилувчи техника сегментида рақобатбардош бўлиб қолиш муҳимдир. SIGNATURE KITCHEN SUITE қатори шу йилнинг охирида Европа бозорида - аввалига Италияда, сўнг минтақанинг бошқа муҳим бозорларида дебют қилади.

SIGNATURE KITCHEN SUITE юқори маҳорат, инновацион дизайн, юқори ишлаб чиқарувчанлик, кенгайтирилган фойдалик ва премиум хизмат руҳини ўзида мужассам этган. Шунинг унинг LG Европадаги дебют устида шакл ва функцияни идеал бирлаштириш мақсадида Valcucine ҳамда Arclinea ошхона дизайни бўйича италиялик юқори малакали мутахассислар билан ҳамкорлик қилмоқда. Valcucine ва Arclinea билан ишлаш SIGNATURE KITCHEN SUITE’га минимализм, кам пайқалиш ва автоматлаштириш концепциясини идеал долзарб кўринишга келтириш имконини беради. Янги тўплам Европа истеъмолчисининг турли дидларига жавоб берадиган ажойиб муҳитни шакллантириш учун амалдаги маконга идеал қўшилиш мақсадида ишлаб чиқилган ва у ҳам буюртмага, ҳам стандарт ошхона жиҳозларида ишлайди. SIGNATURE KITCHEN SUITE ўзгача услубдаги панеллар ва босиб турувчи башангликдан силлиқ зангламайдиган пўлат ҳамда нисбатан модерн услуб каби вариантларда мавжуд.

SIGNATURE KITCHEN SUITE билан сизни унутилмас пазандалик тажрибаси кутмоқда. Техникалар тўлиқ тўплами ўз ичига шкаф, индукцион пишириш панели, музлатгич, идиш-товоқ ювиш машинаси, ичимликлар учун шкаф ва эспрессо кофемашинасини қамраб олади. Уй бекалари қиздирадиган шкафнинг энг илғор функциялари ва кўплаб имкониятларидан ҳайратда қолишади - буғ ва конвекция ёрдамида фойдали ҳамда мазали таомлар тайёрлаш имкони, иссиқликни духовка бўйлаб бирдек тақсимлаш учун ProHea (СМ), шунингдек, печни қолдиқлардан тез ва енгил тозалаш учун Speed Clean (СМ) функцияси. LG SIGNATURE KITCHEN SUITE Европа тақдимоти доирасида ичимликларга мўлжалланган шкафлар қатори, декоратив панелларга эга ўрнатилувчи қиздирадиган шкафларнинг янги серияси, шунингдек, буғ функциясига эга кучли идиш-товоқ ювувчи машинани илк бор тақдим этади.

SIGNATURE KITCHEN SUITE сериясидаги техника Wi-Fi орқали ақлли равишда уланиш имкониятига эга, бу қурилмаларни Google Assistant ва Amazon Alexa каби сунъий идрок платформаларига тўлиқ мослаштиради. Ақлли алоқа эгаларига масофадан туриб кўп операцияларни амалга ошириш имконини беради: масалан, Innit, SideChef ва Drop каби иловалардан фойдаланган ҳолда рецептларни қидириш; рецептларни тўғридан-тўғри қиздирадиган шкаф менюсига юклаш ва олдиндан қиздириш, керакли пишириш режимини белгилаш ҳамда ошхонадаги барча операцияларни назорат қилиш.

«Бу йил SIGNATURE KITCHEN SUITE премиал даражадаги ўз маиший техникамизни ўта нозик дидли Европа бозорида тақдим этишдан жуда мамнунмиз», - дея маълум қилди LG Electronics Home Appliance & Air Solution компанияси президенти Дахюн Сонг (Song Dae-hyun). «Биз интеллектуал технологиялар ва юқори технологияли қурилмаларимизнинг уйғунлашуви ушбу тоифа бўйича фаолият юритадиган Европа брендларига бизнесни ривожлантириш учун ажойиб имконият беришига ишончимиз комил».

IFA 2018 кўргазмасига ташриф буюрувчиларни SIGNATURE KITCHEN SUITE ўрнатилувчи ультра-премиум техника қаторини кўриш учун 18-залдаги LG стендига ташриф буюришга таклиф қиламиз.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид