АҚШда талабалар қарзи умумий ҳажми 1,5 триллион доллардан ошиб кетди
АҚШда талабаларнинг таълим олиш учун олган кредитлари ҳажми рекорд даражадаги 1,5 трлн доллардан ошиб кетди.
Қарз олувчилар қарзларини тўлай олмаяптилар, қарз юкламасини камайтириш дастурлари эса вазиятни етарли ҳажмда енгиллаштира олмаяпти, деб ёзмоқда Financial Times нашри.
АҚШда талабалар қарзи 2010-2011 ўқув йилидаги қийматидан 500 млрд долларга ошган, ваҳоланки шу йилдан бошлаб янги кредитларни бериш йил сайин қисқариб бормоқда.
Кўп иқтисодчилар ва сиёсатчилар талабалар қарзининг ортиб боришини АҚШ иқтисодиётига узоқ муддатли муаммо бўлиши мумкинлигини айтишмоқда, чунки қарзларнинг узилмаслиги ёшлар томонидан кўчмас мулк сотиб олиш ёки ўз бизнесини очишни қийинлаштиради.
“Миллениаллар авлодининг катта қисми ўз капиталини яратишни бошлагунгача касодга учраган ва бу муаммодир. Агар у ҳал қилинмаса, АҚШ иқтисодиётига узоқ муддатли таҳдидга айланади”, деб айтган таҳлилчилардан бири Венсан Белуар.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024